Кўп асрлик ривожланиш йўлини босиб ўтган ўзбек халқининг турли-туман ҳунарлари ўзига хос қадимий анъаналарига эга бўлиб, Марказий Осиёда хусусан, ҳунармандчилиги ривожланган ўлкалардан бири ҳисобланган. Бойсун ўзининг миллий ҳунармандчилиги билан бутун дунёга машҳур. Ҳар бир хонадонга ташриф буюрган киши миллий руҳда тикилган сўзаналар, гиламлар, кашта ва кийимларда қадриятларимиз авлоддан авлодга ўтиб келаётганлигини кўриб завқланади.
Бугун узоқ йиллардан буён тикувчилик сир асрорларини ўзининг шогирдларига ўргатиб келаётган тикувчи, ҳунарманд Пошшоева Малика ва у кишининг тўнғич қизлари Жўраева Нилуфар томонидан Ўзбек Япон ассоцияцияси директори Профессор Яшико Кавабата ташаббуси билан Бойсун миллий ҳунармандчилик дурдоналарини тикиш ва тўқиш сир асрорларига қизиқувчи Япон аёллари иштирокида маҳорат дарси ташкил этилди.
Тўғридан-тўғри онлайн тарзида ташкил этилган маҳорат дарсида Жўраева Нилуфар томонидан Бойсун ҳунармандлари томонидан тикиладиган сўзана, кашта, ҳамда бўғжамалар тўғрисида маълумотлар берилиб, уларни тикиш жараёнларини кузатиб боришди.
Япониялик аёллар ўзларини қизиқтирган саволларига моҳир тикувчилар томонидан жавоб берилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025