Бугун Бойсун тумани ҳокимлигида туман ҳокими ўринбосари Абдулфаттох Ҳусанов иштирокида Бойсун туманининг туризм имкониятлари ва туризм йўналишида амалга оширилган ишлар бўйича очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Очиқ мулоқотда ОАВ вакиллари, ижтимоий тармоқ фаоллари, журналистлар ҳамда масъул ходимлар иштирок этишди.
Даставвал туман ҳокимининг ўринбосари Бойсун туманида туризм йўналишида амалга оширилаётган ишлар ҳусусида батафсил маълумот бериб ўтди.
Очиқ мулоқот давомида туманда мавжуд меҳмонхоналар, туризм хизматлари, гастрономик туризм, агротуризм,ҳунармандчилик соҳаларида олиб борилаётган фаолиятлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.
Очиқ мулоқот сўнгида тумандаги Мустақиллик маҳалласида жойлашган туризм кўчасида пресс-тур ташкил этилиб, оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналистлар ва ижтимоий тармоқлари ходимларига мавжуд меҳмонхоналар, ресторанларда яратилган шарт шароитлар таништирилди.
Шуингдек тумандаги “Инкобод”, “Бибиширин”, “Тузбозор” “Мустақиллик” ҳамда “Сайроб” маҳаллаларида ташкил қилинадиган янги туризм хизматлари, гастрономик туризм, агротуризм,ҳунармандчилик, от уловларида сайр, гид ҳамроҳ хизматлари, туризмга тааллуқли бошқа хизматлар, ўқув курслари ташкил этиш, оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш, туризм соҳасида бизнес юритиш кўникмаси, сайёҳларни кутиб олиш кўникмасини ошириш, меҳмон уйлари, ўтовли оромгоҳ, чодирлар, ташкил этиладиган мавсумий кемпинг ҳудудлар, ўтказиладиган маданий кўнгилочар тадбирлар ташкил этиш натижасида янги иш ўринларини ташкил этиш белгилаб олинди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025