ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН АРМИЯСИ – МАМЛАКАТ ТАЯНЧИ, ХАЛҚИМИЗ ФАХРИ!
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда 14-январ Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан Сурхондарё вилояти бўйлаб “Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахри!” шиори остида кенг қамровли ватанпарварлик тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Бугун Бойсун тумани ҳокимлиги биносида Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда 14 январ – Ватан ҳимоячилари куни арафасида ташкил этилган мазкур тадбирда фахрийлар сўзга чиқиб, ўз ҳаёт йўллари, эришган ютуқлари, шунингдек, Қуролли Кучларимиз ташкил этилишига оид тарихий маълумотлар ҳақида ёшларга сўзлаб берди. Улар, шунингдек, бугунги кунда Қуролли Кучларда ҳарбий хизматни ўташ учун кенг яратилган шароит яратилгани таъкидланди.
Ўқувчи-ёшлар ва фахрийлар учрашуви қизғин мунозаралар ва савол-жавобларга бой бўлди.
Шу каби тадбир дастурлари юртимизда камол топиб бораётган ёш авлод учун ватанпарварлик фазилатларини шаклланишига ҳамда юрт тинчлиги учун масъуллик ва дахлдорлик каби юксак туйғуларининг туғён уришига замин яратади.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025