Бойсун туманида Ўзбекистон республикаси президентининг “камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш, биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисидаги 2024-йил 23-сентябр, ПҚ-330-сонли қарорини ижросини таъминлаш бўйича туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимига бириктирилган "Кофрун" маҳалласидан 7 нафар, "Кўчкак" маҳалласидан 3 нафар жами 10 нафар хонадонни камбағалликдан чиқариш ва фаровон турмуш тарзига эриштириш учун амалий ишлар ташкил қилиб келинмоқда.
Ўз оиласи ва маҳалласининг тинчлиги ва фаровонлиги учун куйиниш, ўзаро аҳиллик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш, ҳаётимиздаги ўзгариш ва янгиланишларга дахлдорлик ҳиссини кучайтириш, билимли ва маърифатли фарзандларни тарбиялаш бўйича мунтазам таъсирчан ишлар ташкиллаштирилди.
Ушбу 10 нафар хонадоннинг ёш болалари ўз уйларида ўқув машғулотларини олиб бориш учун стол ва стуллар, столларга беркитилган кичик китоблар жавонлари тарқатилди.
Бунда албатта, туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ходимларининг ҳамда ҳоким ёрдамчиларининг ўз хизматларини қўшганликларини алоҳида эътироф қилмоқ даркор.
Муҳтарам Президентимизнинг ушбу ташаббусларини амалга ошириш учун биз бойсунликлар лаббай деб жавоб берсак янада зўр бўларди деб ўйлайман. Ўйлайманки келажакда, ушбу ёш ўғил қизларимиздан ватан равнақи учун етук кадрлар етишиб чиқиб, ўз интеллектуал салоҳиятлари билан ўз ҳиссаларини қўшишлари жуда ҳам аҳамиятлидир - дейди Бойсун туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Умедилло Жўраев.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025