Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Давра суҳбати
Тадбирлар / 2024-12-18

Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, тазйиққа учраган хотин-қизлар билан манзилли профилактик ишларни олиб бориш мавзусида давра суҳбати

Бугун Бойсун тумани ҳокимлигида туман прокуратураси, туман ИИБ, туман оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда хотин-қизлар фаоллари иштирокида “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, хотин-қизлар томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида

хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этишга олиб келадиган сабаблар ҳамда шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этишга, жамиятда хотин-қизларнинг зўравонликдан холи бўлиш ҳуқуқларидан хабардорлигини оширишга қаратилган иқтисодий, ижтимоий, ҳуқуқий, тиббий ва бошқа чора-тадбирлар тўғрисида тушунчалар берилди.

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида “Инсоният оиласининг ҳамма аъзоларига хос қадр-қиммат ва уларнинг тенг, ажралмас ҳуқуқларини тан олиш эркинлик, адолат ва ялпи тинчлик асоси эканлиги” қайд этилган

Албатта, зўравонликдан ҳимояланиш учун ҳам, аввало, қонуний меъёрларни билиш зарур.

Хотин-қизларнинг зўравонликка учраши, айниқса оилада уларнинг кўп ҳолларда камситилиши ҳақида илгари очиқ гапирилмас эди. Шунинг учун гўёки бизда бундай жиноятлар йўқдек эди. Очиқлик сиёсати туфайли бу борада ўткир муаммолар борлиги аёнлашди. Уларни бартараф этиш, муҳими, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоялаш мақсадида қатор қонун ҳужжатлари қабул қилинд

Хусусан, “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”, “Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида” қонунлар ҳамда хотин-қизлар манфаатларини таъминлашга қаратилган Президент ҳужжатлари қабул қилинди.

Шунингдек, давра суҳбати давомида фаол хотин-қизлар томонидан таклифлар билдирилиб, масъуллар томонидан тавсия ва кўрсатмалар ва тушунчалар бериб ўтилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 37 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?