“9-декабр – Халқаро коррупсияга қарши курашиш” кунига бағишланган Аксилкоррупсия ойлиги доирасида Бойсун тумани ҳокимлигида туман ҳокимлиги Бош юрисконсулти Тўрабек Турдимуродов иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.
Давра суҳбати давомида туман ҳокимлиги Бош юрисконсулти томонидан охирги вақтларда аниқланган ва жазоланган коррупсиявий ҳолатлар тўғрисида маълумотлар берилди, ҳамда бу иллатнинг қай даражада ёмонлиги, мазмуни, оқибатлари тўғрисида ходимлар хабардор қилинди. Шунингдек коррупсиянинг ҳар қандай турига дуч келганда ҳуқуқ тартибот органлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш учун алоқа каналлари алмашилди.
Тадбир якунида мавзуга оид бир қатор фикр мулоҳазалар билан алмашилиб, ўзаро савол-жавоблар ўтказилди ва иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025