Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Махсус-тактик ўқув машқи бўлиб ўтди
Тадбирлар / 2024-12-11

Хабарингиз бор, Ҳукумат комиссиясининг 2-сонли баёни асосида жорий йилнинг 15-ноябрдан 15-декабргача Республикамизда “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” ўтказилмоқда.

Хусусан, Бойсун туманидаги Мустақиллик маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйлар, ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Бойсун туман ихтисослаштирилган мактаби, бозор ва савдо дўконларида Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилди.

“Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасида биринчи галда аҳолининг ёнғин хавфсизлиги масалаларида билим ва кўникмаларини ошириш ҳамда уларда шахсий хавфсизлик маданиятини шакллантириш, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа обектлари ҳамда уй-жой фондини ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ ҳолга келтириш асосий мақсад қилиб олинган. 

Шунингдек, фуқаролардан хонадондаги электр, газ ва иссиқлик таъминоти қурилмаларини доимий назорат қилиб бориши ва улардан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этиш, хонани иситишда газ плитасидан фойдаланмаслик, ёш болаларни қаровсиз қолдирмаслик ва уларга газ жиҳозларидан фойдаланишга рухсат бермаслик тушунтириб ўтилди.

Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан барча туркумдаги обектларда, айниқса, кўп қаватли уйлар ва якка тартибдаги уй-жойлар, бозор, йирик савдо мажмуалари ва аҳоли кўп тўпланадиган бошқа обектларда кенг қамровли профилактик-огоҳлантирув тадбирлари ўтказилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 40 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?