Бугун экилган бир дона ниҳол кун келиб, катта дарахтга айлангач, унинг сояси-ю мевасидан катта-ю кичик бирдек баҳраманд олаётган нафасимиз мусаффолиги таъминланади.
Юртимизнинг ҳар қарич ери олтинга тенг. Унинг гўзал табиати, мусаффо ҳавоси, зилолдек тиниқ ва шифобахш сувлари ҳар қандай кишини ўзига мафтун этади. Мана шундай бетакрор гўзалликни асраб-авайлаш, келажак авлодга бус-бутунлигича етказиш ҳар биримизнинг унутилмас бурчимиздир.
Айни кунларда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Бойсун туманидаги белгиланган ҳудудлар ва ташкилот муассасаларида кеч кузги мавсумда дарахт ниҳолларини ўтқазиш, мевали ва манзарали дарахт кўчатларини кўпайтириб, агротехник талаб асосида парваришлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, бугун Бойсун туманидаги Бошработ маҳалласида Ўзбекистон Экологик партияси вилоят Кенгаши ходимлари туман ҳокимлиги ҳамда Ёшлар агентлиги туман бўлими ходимлари иштирокида “Экобоғ” яратилди. Ушбу яратилган боғ ҳудудига тут кўчатлари экилиб, баҳор мавсумида ҳам ишлар давом эттирилиши белгилаб олинди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025