Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан 16 ёшга тўлиб биринчи паспорт олаётган ёшларга ИД карталар топширилди
Бугун 16 ёшга тўлган ёшлар учун қўшалоқ байрам. Боиси 8-декабр Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кунда биринчи бор шахсни тасдиқловчи ҳужжат ИД картани ёшларга туман ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари маёр О.Ш Давлатов ҳамда Бойсун тумани ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш гуруҳи ходимлари томонидан топшириб, барчаларини янги ҳаёт сари қўйилаётган илк қадамлари билан табриклади.
Мутасаддилар ИД-карта шахсни ва фуқароликни тасдиқловчи ҳужжат эканлигини ҳамда унда эгасининг шахсий биографик ва биометрик маълумотлари бўлган электрон ташувчи мавжудлигини тушунтирди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025