Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Семинар ўтказилди.
Тадбирлар / 2024-12-06

Зўравонликларга қарши биргаликда курашамиз!

 Бугун Бойсун тумани ҳокимлигида туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ва Истиқболли авлод нодавлат ташкилоти масъуллари томонидан “Зўравонликларга қарши биргаликда курашамиз!” мавзусида семинар ўтказилди.

 Семинарда мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ-манфаатларини, гендер тенгликни таъминлаш, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, уларга янги иш ўринларини яратиш, меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш, хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтилди.

 Семинар давомида оғир ижтимоий аҳволда қолган, шу жумладан оилавий муаммолар ва турмушида турли хил зўравонликка дуч келган хотин-қизларни руҳий қўллаб-қувватлаш ва уларга кўникма бериш, зўравонликка қарши тарғибот ишларини кучайтириш мақсадида жамоатчилик эътиборини ушбу масалага жалб этишга қаратилиши лозимлиги қайд этилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 34 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?