Айни кунларда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Бойсун туманидаги белгиланган ҳудудлар ва ташкилот муассасаларида кеч кузги мавсумда дарахт ниҳолларини ўтқазиш, мевали ва манзарали дарахт кўчатларини кўпайтириб, агротехник талаб асосида парваришлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, тумандаги Чилонзор маҳалласи ҳудудида туман сектор раҳбарлари, Йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси ходимлари иштирокида М39 автомобил йўли ёқасида 1000 тупга яқин арча кўчатлари экиш ишлари олиб борилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025