“Яшил макон” миллионлаб дарахт экишгина эмас, балки тўғри жойга экиш ва парвариш қилиш ҳамдир...
Инсоният тамаддунининг барча босқичларида сайёрамиз табиий бойликлари, ҳайвонот ва наботот олами инсон ҳаётий фаолияти учун зарур эҳтиёж манбаи бўлиб келган.
Президент раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида мамлакатимиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги дарахт экиш мавсумида шаҳарлар, туман марказлари ҳамда аҳоли пунктларида экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилаш мақсадида берилган топшириққа асосан Бойсун туманида кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларини кўзда тутувчи лойиҳа доирасида ишлар қизғин давом этмоқда.
Жумладан, бугун тумандаги Бошработ маҳалласида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 1 га ер майдонига “Ҳоким ёрдамчилари” боғи ташкил этилиб, туман Камбағалликни қисқартириш бандликка кўмаклашиш бўлими, ҳоким ёрдамчилари иштирокида 1200 туп гилос кўчатлари экиш ишлари олиб борилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025