“Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида бу йил Бойсун туманида 375 минг туп дарахт кўчати экиш белгиланган. Шу кунларда туманнинг барча ҳудудларида кеч кузги дарахт экиш мавсуми давом этмоқда.
Айни кунларда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Бойсун туманидаги белгиланган ҳудудлар ва ташкилот муассасаларида кеч кузги мавсумда дарахт ниҳолларини ўтқазиш, мевали ва манзарали дарахт кўчатларини кўпайтириб, агротехник талаб асосида парваришлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, бугун тумандаги Бошработ маҳалласи ҳудудида “Ҳокимлик боғи” ташкил этиш мақсадида туман ҳокими Баҳодир Шукуров раҳбарлигида қурилиш мажмуасига қарашли ташкилот ва корхона ходимлари иштирокида 1200 туп мевали, манзарали кўчатлар экиш ишлари олиб борилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025