Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Мактаб ҳудудида “Яшил боғ” ташкил этилди.
Тадбирлар / 2024-12-03

Бойсун Сурхондарё вилоятининг яшилликка бурканган, хушманзара туманларидан бири. Табиат гўзал арчазорлар барпо этган баланд тоғлар қўйнидаги боғларда турли мевали дарахтлар парваришланади. Аҳоли томорқалари ва кўчалар ёқаларида бўй кўрсатиб турган мевали, манзаралари дарахтлар, турфа гуллар мафтункор тоғли туманга ўзгача файз бағишлайди.

 Мамлакатимизда умуммиллий ҳаракатга айланган “Яшил макон” лойиҳаси Бойсун туманини ҳам янада кўркам, янада файзли ҳудудга айлантирмоқда. Бўш турган майдонлар ва қир-адирларда ўзлаштирилаётган ерлар, тумандаги барча ташкилот ва муассасалар, ижтимоий соҳа обектлари шунингдек, маҳаллаларда ҳам мевали, манзарали дарахт кўчатлари экилиб, янги боғ-роғлар барпо этилмоқда. 

 Жумладан, тумандаги 4-умумтаълим мактаби директори Нилуфар Туропованинг ташаббуси билан мактаб жамоаси иштирокида мевали, манзарали кўчатлар экилиб, мактаб ҳудудида “Яшил боғ” ташкил этилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 23 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?