Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Маҳорат дарси
Тадбирлар / 2024-11-30

Биз яшаб турган жамият тараққиётида мусиқа ва санъатнинг ўрни беқиёсдир.

Ҳар қандай кўнгилни ўзига ром эта оладиган, инсонларни қалбига эзгулик уруғини экиб бошқа ёмон иллатларга қарши курашадиган ҳам мусиқа десак муболаға бўлмайди.

Бугун Бойсун туманидаги 6-болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сайёра Қосимова ҳамда “Маданият ва санъат  фидокори” кўкрак нишони соҳиби устоз санъаткор Ҳабиб Умаров иштирокида ташкил этилган маҳорат дарси ўқувчи ёшларда катта қизиқиш уйғотди.

Устоз санъаткорлар томонидан Ўзбек миллий санъати, миллий мусиқаси, мусиқа санъатида фолклор қўшиқларининг ўрни ва аҳамияти тўғрисида маълумотлар берилди.

Маҳорат дарси давомида ёшлар миллий мусиқачилигимиз, ўзбек миллий чолғуларидан фойдаланиш юзасидан фикр мулоҳазаларини билдирди, ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олди.

Мазкур тадбир ёшларнинг мавзу доирасидаги билим ва тушунчаларини бойитиш билан бирга, ижодий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 24 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?