Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг 2024-йил 14-ноябр кунидаги 109-сонли фармойишига асосан 2024-йил 20-ноябр кунидан 30-декабр кунига қадар шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этишини мустаҳкамлаш мақсадида “Долзарб қирқ кунлик” профилактик тадбири ўтказилмоқда.
Бугун Бойсун тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник Ф.Муртазоев ҳамда туман прокурори ўринбосари Н.Авазов томонидан Бойсун тумани ички ишлар бўлими ходимлари билан хизмат интизоми ва қонунчиликка роия этишини мустаҳкамлаш мақсадида “Долзарб қирқ кунлик” профилактик тадбири муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда жорий йилнинг 20-ноябр кунидан 30-декабр кунига қадар хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган “Долзарб қирқ кунлик” профилактик тадбирлари давомида мавжуд куч воситалардан оқилона фойдаланган ҳолда ички ишлар органларида “темир интизом” ни йўлга қўйиш ва қонунийликни таъминлаш борасидаги натижаларни яхшилаш, ички ишлар органларида коррупсияга қарши курашиш ва коррупсиявий ҳолатларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини ошириш, ушбу жараёнга жамоатчиликни кенг жалб этиш ҳамда коррупсияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш, шахсий таркибни кунлик хизматга келиб кетиши, авторейд ўтказиш, яшаш шароитларини ўрганиб ижтимоий ҳимояга мухтож ходимларни аниқлаш каби қатор ишлар амалга оширилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025