“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Бойсун туманида дарахт ниҳоллари экиш ишлари давом этмоқда
Айни кунларда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Бойсун туманидаги белгиланган ҳудудлар ва ташкилот муассасаларида кеч кузги мавсумда дарахт ниҳолларини экиш, мевали ва манзарали дарахт кўчатларини кўпайтириб, агротехник талаб асосида парваришлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, Бойсун тумани Чилонзор маҳалласи ҳудудида Бойсун давлат Ўрмон хўжалининг 2 гектар кўчатхонаси майдонида бугун эрта тонгдан давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, туман Ички ишлар бўлими, туман Ўрмон хўжалиги ҳамда туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари жам бўлишиб, “яшил” белбоғ яратиш мақсадида дарахт ва бута кўчатлари экиш тадбирида иштирок этдилар.
Танлаб олинган майдоннинг тупроқ унумдорлиги ва суғориш тизимига эътибор қаратилган бўлиб, ушбу ер майдонини дарё сувидан суғориш белгиланган. Маълумот учун, 2 гектар майдонда ташкил этилаётган “яшил” белбоғ ҳудудидига 1,5 мингга яқин дарахт ва бута кўчатлари экилиши режалаштирилиб, бугуннинг ўзида 1000 туп манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025