Хабарингиз бор, мамлакатимизда жорий йилнинг 15-ноябрдан 15-декабр кунига қадар “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” ўтказилмоқда.
Шу муносабат билан Бойсун туманида ҳам фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Бугун, тумандаги тиббиёт бирлашмаси, 6-сонли умумтаълим мактаби ҳамда бир қатор ижтимоий соҳа обектларининг ёнғинга қарши ҳолати ва куз-киш мавсумида иситиш қозонхоналари ҳолати ўрганилди.
Тадбир давомида махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди. Шунингдек, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш борасида маълумотлар бериб ўтилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025