Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирлар / 2024-11-20

Бугунги кунда муқаддас динимизнинг инсонпарварлик ғояларини тарғиб этиш “Жаҳолатга қарши — маърифат” тамойили асосида униб ўсиб келаётган ёшларимизни соғлом эътиқод руҳида тарбиялаш янада долзарб аҳамият касб этади.

Ушбу муҳим масала бўйича Бойсун туманида ёшлар ўртасида ўтказилаётган давра суҳбатлари ҳамда тадбирларнинг ҳам аксари, турли салбий диний оқимларга адашиб кириб қолмаслик, диний экстремизм ва терроризмнинг мудҳиш оқибатларига тутилиб қолмаслик мавзусида бўлмоқда.

Азалдан ота боболаримиздан мерос қолган миллий удумлар бежизга бизгача етиб келмаган. Халқимиз авлодлар қонидаги покликни сақлаш ўзбек миллатнинг номига доғ туширмаслик учун  тўғри йўлни танлаш йўлида дунёвий хамда диний илмни пухта ўрганиш лозимлигини айтиб ўтишган. Миллийликка интилиш бу инсон қалбидаги қора иллатларни қувиб солиш билан баробар.

Бугун Бойсун туманидаги 6-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлими, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Бойсун тумани бўйича бош мутахассиси, мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамкорлигида “Жаҳолатга қарши — маърифат” шиори остида давра суҳбати ташкил этилди.

Учрашув  давомида “Жаҳолатга қарши-маърифат” мавзусида маъруза қилиниб, туманда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, турли ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш, ватанга бўлган меҳр-муҳаббатни ошириш ҳамда аҳолини, айниқса ёшларни диний мутаассиблик, турли ёт ғоялар таҳдидларидан ўзини асраши юзасидан маърузалар қилинди ва “Тинчлик қадри” номли видеофилм намойиш этилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 35 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?