Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Бойсунда кутубхоначилар жам бўлди
Тадбирлар / 2024-11-19

Бугун Бойсун тумани ахборот-кутубхона марказида вилоят, туманлар ахборот-кутубхона марказлари раҳбарлари ҳамда масъул ходимлари иштирокида семинар ташкил этилди.

Семинарда ўзаро тажриба алмашиш, кутубхоначиларнинг амалий кўникмаси ва касбий маҳоратини янада оширишга оид тақдимотлар ўтказилди.

“Сўраган китобни жавондан олиб бериш – бу ҳали кутубхоначи дегани эмас. Лекин кўпчилик кутубхоначи ишини шундай жўн тушунади. Кутубхоначи – педагог, унинг тавсиялари кўп нарсани ўзгартириши мумкин.

Бугунги кун кутубхоначиси дунёнинг шу соҳада эришган барча ютуқларидан бохабар бўлиши, замон ва ёшлар талабини тез илғаши, уларга йўл кўрсатиш учун ўзи заковатли шахс бўлиши керак” – дейилди семинарда.

Тадбирда вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Заҳириддин Тўраев иштирок этди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 35 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?