Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш — бу миллати, тили ва касбидан қатъий назар, ёшларда Ватанга садоқат туйғусини шакллантириш, уларни ўз фуқаролик бурчи ва конституцион мажбуриятларини бажаришга, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишга қодир шахслар этиб тарбиялашга йўналтирилган давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотларининг кўп босқичли, тизимли, мақсадли ва мувофиқлаштирилган фаолиятидир.
Бойсун туманидаги Мустақиллик маҳалласида жойлашган 39-мактабда Миллий гвардия Бойсун тумани инспектор-психологлари ташаббуси билан ҳамкор ташкилотлар туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман Ички ишлар бўлими, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда туман мудофаа бўлими ходимлари иштирокида “Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш” мавзуйида ўқув семенари ташкил этилди.
Шунингдек, тадбир давомида Миллий гвардия Бойсун тумани инспектор-психологлари томонидан ҳарбий қуроллардан фойдаланиш, тез тиббий биринчи ёрдам, камондан ўқ отиш сингари кўргазмали намойишлар ҳавола этилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025