18-ноябр - Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун!
Мамлакат суверенитетини белгилайдиган рамзлар орасида давлат байроғи алоҳида аҳамиятга эга. Чунки, байроқ халқнинг ўтмиши ва бугуни, мустақиллиги ва тинчлиги ҳамда барқарорлигининг тимсолидир.
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Бойсун туман ихтисослаштирилган мактабида Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан "МИЛЛАТ БАЙРОГʻИ" шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда байроғимизни мадҳ этувчи шеърлар, қўшиқ ва маълумотлар, "Ватан таянчи" гуруҳи аъзоларининг ҳарбийча саф қўшиқлари ижро этилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025