Бойсун туманида Оталиққа олинган ёшлар иштирокида маданий-маърифий тадбирлар ва “Кинокарвон” лойиҳаси ўтказилди.
Бойсун туман Прокуратураси ташаббуси билан туман Маданият маркази биносида 14-30 ёшдаги оталиққа олинган 450 нафар ёшлар иштирокида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида “Ватанга содиқ фарзандлар” шиори остида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди.
“Кинокарвон” лойиҳаси доирасида оталиқга олинган ёшларга "Ватан остонасида" номли кинофилм ҳамда "Жадидлар" номли видеоролик намойиш этилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025