Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Ўзбекистон – бағрикенг диёр
Тадбирлар / 2024-11-12

 1995-йил 16-ноябрда ЮНЕСКО Бош конференциясининг 28-сессиясида эълон қилинган “Бағрикенглик тамойиллари декларацияси”дан сўнг ушбу сана бутун дунёда “Халқаро бағрикенглик куни” сифатида кенг нишонланади. Шу муносабат билан юртимизнинг барча ҳудудларида “Бағрикенглик ҳафталиги” ўтказиб келинмоқда.

 Декларацияда ирқи, жинси, келиб чиқиши, тили, динидан қатъи назар, бағрикенгликни тарғиб этиш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларга ҳурмат билан қараш каби мажбуриятлар акс этган. Албатта, халқимизга азалдан хос бўлган хислат бағрикенглик биз учун анъанавийдир.

 Сана муносабати билан Бойсун туманидаги Маданият марказида “Ўзбекистон – бағрикенг диёр” шиори остида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда нуронийлар, туманда истиқомат қилувчи бошқа миллат вакиллари ҳамда уюшмаган ёшлар иштирок этдилар.

 Тадбир давомида  маданият бўлими ижодий жамоалари томонидан байрамона концерт дастури намойиш этилди. ўзаро дўстлик ва ҳурматга йўғрилган бу кечада Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик, тинчлик ва осойишталикни тараннум этувчи шеърлар, қўшиқлар, миллий рақслар ижро этилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 35 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?