11- ноябр ‒ Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан Бойсун туманида тадбир ўтказилди
11 ноябр - Ўзбекистон касаба уюшмалари куни байрами муносабати билан “Инсон қадри учун, эл-юрт бахти учун!” деган ғоя асосида “Янги Ўзбекистоннинг янги касаба уюшмалари ўн кунлиги” сифатида нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш мақсадида Бойсун туманидаги 39-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Спорт соғлик гарови” шиори остида “Спорт ҳафталиги” ташкил этилди.
Байрам тадбирида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши бош юристконсулти Дилбар Муҳамедалийева ва Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Сурхондарё вилояти бўйича маъсул ташкилотчиси Бахтиёр Холиёровлар, тармоқдаги ташкилот ва муассасалар бошланғич касаба уюшмаси қўмита раислари ҳамда мактаб ишчи-ходимлари иштирок этдилар.
Тадбирда мактаб ўқувчилари ва туман маданият бўлими санъаткорларининг бадиий чиқишлари билан бошланиб, кўтаринки руҳда ўтказилди. Мактабда ўтказилган спорт мусобақалари ғолиблари, фахрийлар ва қўмита раислари таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Бойсун туман бўлинмасининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Шунингдек, тадбир давомида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тавсиясига асосан таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Бойсун туман бўлинмаси раиси Нормаҳмат Шариповга Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирилиги томонидан “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони топширилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025