Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Бойсун тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлисида маъқулланган Қонунлар мазмун-моҳияти муҳокамаси бўлиб ўтди
Тадбирлар / 2021-05-07

Бугун Бойсун тумани ҳокимлиги биносида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Иминов Одилжон Каримович, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси Бўтаева Бахтигул Абрахматовна, халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири, вилоят Кенгаши депутати Абдураимов Сайдулло Бердишукурович иштирокида семинар бўлиб ўтди.

Семинарда туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, халқ депутатлари Бойсун туман Кенгаши котибияти, туман Кенгаши депутатлари, “Халқпарвар комиссияси” аъзолари, тумандаги мутассади ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирок этишди.

Семинар кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлисида маъқулланган Қонунлар мазмун-моҳияти муҳокамаси бўлиб ўтди.

Шунингдек семинар иштирокчилари томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар инобатга олиниб,  ушбу қонун ижроси юзасидан барча тегишли масуллар томонидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши белгилаб олинди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 26 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?