Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Очиқ мулоқот
Тадбирлар / 2024-10-28

“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга кўрсатилган манзилли ёрдамлар ва уларни касб-ҳунарга ўқитиш борасидаги туман ҳокимининг ўринбосари Абдулфаттоҳ Ҳусанов иштирокида очиқ муоқот бўлиб ўтди.

Очиқ мулоқотда журналистлар, блогерлар, ижтимоий тармоқ фаоллари ҳамда соҳа вакиллари иштирок этишди.

Дастлаб туман ҳокимининг ўринбосари  Абдулфаттоҳ Ҳусанов Бойсун туманида ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот бериб ўтди.

Бугунги кунда Бойсун тумани аҳолиси  125 077 нафар бўлиб,  шундан 64 224 нафари (51.3 фоиз) ёшларни ташкил этади.

Ҳусусан,

0-6 ёшдагилар - 14 216 нафарни,

7-13 ёшдагилар - 17 557 нафарни,

14-17 ёшдагилар – 7313 нафарни,

18-30 ёшдагилар - 25 138 нафарни ташкил этади.

Туманда йил бошида маҳалладаги ёшлар етакчилари томонидан мавжуд  39 та маҳаллаларда 14-30-ёшдаги 32 минг 451 нафар ёшлар шундан, (15 минг 949 нафар хотин-қизлар) тўлиқ хатловдан ўтказилиб, 9 та тоифа (бандлик ҳолати, таълим маълумоти, оилавий ҳолати, ижтимоий ҳолати, саломатлик ҳолатлари, эришган ютуқлари, қизиқишлари, таклиф ва лойиҳалари, муаммолари) асосида “Ёшлар баланси” шакллантирилган.

 

Бойсун туманида Яшил тоифага 18 356 нафар (56,6% ни ташкил қилади), Сариқ тоифага 14 095 нафар, (43,4% ни ташкил қилади). Шундан Қизил тоифадаги ёшлар 414 нафарни ташкил этади.

Туманда жорий йил бошидан бери “Ёшлар дафтари” электрон платформасига киритилган ёшлар 574 нафарни ташкил этади.

Жорий йилнинг бугунки кунига қадар “Ёшлар дафтари”дан ижтимоий-иқтисодий кўмак берилиб ҳамда бандлиги таъминланиб чиқарилган ёшлар 462 нафарни ташкил қилади. Ҳозирда 112 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари” мавжуд.

Шундан:

40 нафар ёшлар ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлаштирилди,

80 нафар  ёшларга  имтиёзли кредит ажратиб  берилди,

84 нафар ёшларга   субсидия асосида асбоб-ускуна ажратиб берилди,

128 нафар ёшларга тўлов шартнома маблағларини қоплаб берилди,

13 нафар ёшларга харбий хизмат тўлови маблағлари қоплаб берилди,

4 нафар ёшларга   ҳайдовчилик курслари маблағлари қоплаб берилди,

5 нафар ёшларга фойдаланишлари учун  ер майдонлари ажратилди,

6 нафар ёшлар йўналишлар бўйича касб-ҳунарга ўқитилди.

46 нафари Даволаниш харажатларини қоплаб берилди,

5 нафари келажак касблари лоййиҳасига ўиқтилди,

36 нафари немис тили ўқув курслари харажатларини қоплаб берилди,

15 нафари ёшларга бошқа турдаги ижтимоий-иқтисодий йўналишда ёрдамлар кўрсатилди.

Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш бўйича

Туманда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида 39 та маҳаллаларда спорт объектлари ташқил қилинди. Хусусан :

Тренажорний зал – 13 та

Суъний қопламали стадион – 14 та

Киберспорт клублари- 12 та

 Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш бўйича

Бойсун туманида 39 та маҳалла, 376 та кўчалар мавжуд. “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида 18 593 нафар (шундан 8 016 нафари аёл ва қизлар) маҳалла ёшлари оммавий спорт мусобақаларида ҳамда 12 607 нафар (шундан 6 531 нафари аёл ва қизлар) танловларда иштирок этиш учун 5ташаббус.уз сайтидан рўйхатдан ўтган.

Бу кўрсатгич туман бўйича жаъми 31 200 нафар ёшлар платформадан рўйхатдан ўтганлигини кўрсатади.

Мусобақалар спортнинг 13 та тури (Параолимпиада, енгил атлетика, стритбол, шахмат, шашка, стол тенниси, футбол, мини-футбол, гимнастрада, волейбол, армрестлинг, кураш ва воркаут) бўйича беш босқичда, яъни маҳалла – сектор – туман – ҳудуд ва республика бўйлаб 16-21, 22-26, 27-30 ҳамда 18-30 ёшлилар ўртасида ташкил этилмоқда.

Очиқ мулоқот давомида журналистлар, блогерлар, ижтимоий тармоқ фаоллари ҳамда соҳа вакилларининг саволарига туман ҳокимининг ўринбосари Абдулфаттоҳ Ҳусанов томонидан батафсил жавоб бериб ўтилди.

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 21 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?