Республика Маънавият ва маърифат маркази Бойсун туман бўлинмаси томонидан 2024-йилда Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матбуот анжуманида журналистлар, ижтимоий тармоқ фаоллари ҳамда соҳа ходимлари иштирок этишди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази Бойсун туман бўлинмаси раҳбари Сурайё Газиева томонидан 2024-йилда Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда йил якунига қадар ажарилиши лозим бўлган ишлар хусусида маълумот берди.
Бойсун тумани ўзининг қадриятлари, урф-одат, ананалари миллий ҳунармандчилиги билан нафақат вилоят ёки республика балки бутун дунёда ўз ўрнига эгалиги эътиборга лойиқдир.
Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бу борада тумандаги ташкилот ва корхоналар билан яқиндан ҳамкорлик билан ишлаб, маънавий-маърифий, сиёсий-маданий тадбирлар ташкил этилиб келинмоқда.
Ҳусусан, тумандаги умумтаълим мактаблари, Ахборот кутубхона маркази ҳамда Баркамол авлод болалар мактаби билан ҳамкорликда “Китоб бахт ва саодат калити”, “Чексиз ижод уммонида яшаган шоирлар”, "Ота-оила таянчи", "Жаҳолатга қарши маърифат", "Конституциявий саводхонлик" ҳамда сиёсий маърифат соатлари ўтказилмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг 2023-йил 16-17 ноябр кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифида “Маънавият сектори”ни ташкил этишда Сурхондарё тажрибасини яратиш зарурлиги бўйича топшириқ берди.
“Маънавият сектори” фаолиятини ташкил этиш бўйича берган топшириқлари юзасидан Бойсун туманида қатор амалий ишлар қилинди.
Жумладан, Маънавият секторини ташкил этиш юзасидан Маънавият ва маърифат Кенгаши йиғилиши ўтказилиб, 4 та сектор штабларида “Маънавият сектори” ташкил этилди.
20 та Мактабгача таълим ташкилотлари, 60 та умумий ўрта таълим мактабларида, 3 та профессионал таълим муассасаларида, 19 та корхона ва ташкилотларда, 13 та Тиббиёт муассасаларида ҳамда 39 та Маҳалла фуқаролари йиғинларида “Маънавият сектори”лари ташкил этилди. “Маънавият сектори”ларида Давлат рамзлари, саломлашиш одоби, сектор тузилмаси, Жадидлар ва Сурхон адиблари стендлари, Китоб жавонлари, сектор раҳбари ва бошқа ажратилган хоналарга пешлавҳалар тавсия асосида жойлаштирилди. Туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси билан ҳамкорлик йўл хариталари имзоланиб, “Маънавият соатлари” билан биргаликда ижрога қаратилди.
“Маънавият хонари”да китоб жавонлари қўйилиб Президент асарлари, Сурхон адиблари, Ўзбек адабиёти дурдонаридан иборат китоблар, “Маънавий ҳаёт”, “Тафаккур”, “Жаҳон адабиёти” журналлари ва Республика, вилоят, туман газеталаридан иборат жамланмалар жойлаштирилди.
Шунингдек, матбуот анжумани давомида ижтимоий тармоқ фаоллари, журналистлар ва соҳа ходимларини қизиқтирган саволларига жавоб берилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025