Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Ҳуқуқий маданият ҳақида тушунчалар берилди.
Тадбирлар / 2024-10-25

Бугун Бойсун туманидаги Мустақиллик маҳалласида жойлашган 39-сонли умумтаълим мактабида Бойсун туман ИИБ ЖХХ Пробатсия гуруҳи хисобида турувчи ёшлар ва бошқалар иштирокида туман Адлия бўлими бошлиғи Н. Мамадиев, туман ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник И. Рўзиев туман ИИБ ЙҲХБ ходимлари ва ДХМ ходимлари, туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими раҳбари ҳамда тадбиркорлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда туман Адлия бўлими бошлиғи Н. Мамадйиев томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 7-август кунидаги 938-сонли "Пробатсия тўғрисидаги" қонуни тарғиботини Пробатсия назорати остидаги шахсларга етказиш орқали уларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ва жамиятда ўз ўрнини топиши мумкинлиги ҳақида тушунчалар берилди.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими вакиллари томонидан ривожланиб бораётган тадбиркорлик йўналишлари ҳамда туман ҳудудида бўш иш ўринлари ва касб-ҳунарга ўқитиш тавсия этилди ва беш нафар ишсиз фуқаролар иш билан таъминланди.

Шунингдек, тадбиркорликка қизиқувчи ёшларнинг саволларига туман Адлия бўлими бошлиғи томонидан тавсия ва маслаҳатлар бериб ўтилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 29 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?