Бугун Бойсун туманида Зулфия номидаги Давлат мукофотига талабгорларни саралаш туман босқичи танлови бўлиб ўтди.
Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодлар мустақил фикрловчи, қатъий ҳаётий позитсия, кенг дунёқараш, креатив ва ривожланган ташаббусларни илгари сурувчи, танлаган йўналишида чуқур билимларга эга, эл-юрт манфаатини устувор қўя оладиган, билим ва салоҳиятини мамлакат ривожига сафарбар этадиган ўзининг ватанпарварлиги, маънавий етуклиги, ибратли хулқ-одоби, ноёб истеъдоди, етакчилиги билан ажралиб турадиган хотин-қизлар орасидан танлаб олиниши белгиланган.
Зулфия номидаги Давлат мукофоти ўқишдаги муваффақиятлари, ижтимоий фаоллиги ва ёрқин истеъдоди билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган иқтидорли хотин-қизларга 7 та йўналиш – фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат, спорт ва жамоатчилик фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун берилади.
Тадбир давомида муносиб номзодлар эътироф этилиб, Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан тақдирландилар. Ғолиб деб топилган қизлар танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўлди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025