Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Миллий ўзлигимиз тимсоли
Тадбирлар / 2024-10-21

21 октябр – Ўзбек тили байрами куни

 Миллий ўзлигимиз тимсоли

Тил ва нутқ масаласи қадимдан миллат маънавияти ва маданияти такомилининг бош омилларидан бири бўлиб келган.

Бугун Она тилимизнинг қадри, қиммати тикланган, мақомига яраша даражага эга бўлган кун. Тилимизнинг бугунга қадар омон-эсон келишининг асосий боиси халқимизнинг ўз она тилини жонидан севиши, ардоқлашидадир.

Инсон учун киндик қони томган Ватани, дунёга келтириб вояга етказган ота-онаси қанчалик азиз ва мукаррам бўлса, унинг ўзлиги ва маънавий оламини белгилайдиган она тили ҳам шунчалик қадрли ва мўтабардир.

Дарҳақиқат, одамзот қалбидаги жамики олижаноб фазилатлар она тилининг бетакрор мўжизаси, сеҳри ва жозибаси билан камолга етади. Халқимиз тафаккурининг тиниқ кўзгуси бўлган бу бебаҳо хазинани асраб-авайлаш ва ривожлантириш бугунги кундаги энг шарафли вазифаларимиздан биридир.

Бугун Бойсун туманидаги марказий маданият уйида 21-октябр-ўзбек тили байрами куни муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Байрам тадбирида туман ҳокимлиги, маънавият ва маърифат бўлими, мактабгача ва мактаб  таълими бўлими, фахрийлар, фаоллар ҳамда ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда туман маданият бўлими ҳамда иқтидорли ўқувчилар томонидан ўзбек тилини мадҳ этувчи шеър, рубоий ва ғазаллар, куй қўшиқлар ижро этилиб, тадбир қатнашчиларига байрамона кайфият улашилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 35 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?