Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
«Kundalik.com» тизимида фаоллар тақдирланди.
Тадбирлар / 2021-05-07

Халқ таълими соҳасида рақамли технологиялар кенг жорий этилмоқда.

Жумладан, умумтаълим муассасаларида ортиқча қоғозбозликдан воз кечиб, педагог ходимлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, таълим сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Кундалик тизимини жорий этилишига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шунингдек туманда 2020 йилда «kundalik.com» тизимига уланган 2-4-5-6-сонли умумтаълим мактабларнинг 4 нафар администраторлари ва туман АКТни жорий этиш ва ривожлантириш шўбаси мутахассиси Х.Шариповлар ҳам тақдирланди.

Бойсун туманида "kundalik.com" порталига уланган мактаблар яна 14 тага ортиб, туман бўйича ушбу тизимга уланган мактаблар сони 24 тани ташкил қилмоқда.

8-май куни Термиз шаҳридаги 16-информатика ва ахборот технологияларига ихтисослашган мактабида ушбу янги уланган мактаб педагогларининг "kundalik.com" бўйича билим ва малакаларини оширишга бағишланган амалий семинар бўлиб ўтади.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 32 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?