Бойсун туманида спорт синовларини намунали топширганлар муносиб тақдирланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 16-июндаги 5148-сонли қарорига мувофиқ, жисмоний фаоллик даражасини оширишда юқори натижаларга эришган, 30 ёшдан 70 ёшгача бўлган ва ундан катта ёшдаги бойсунлик фуқаролар ҳам Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири томонидан спорт формалари ҳамда кўкрак нишонлари билан тақдирландилар.
Жумладан бугун, Бойсун туманида спорт синовларининг ихтиёрий ва махсус талабларини бажариб, ғолиб ва совриндор бўлган аҳоли вакилларини “Жисмоний тайёргарлик даражаси” кўкрак нишонлари (гувоҳномаси) ва спорт формалари билан тантанали тарзда тақдирлаш маросими ўтказилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025