Экологик маданият ёшликдан шакллансагина, вақти келиб, бу борада муаммолар устида бош қотириб ўтирилмайди. Экологик муаммолар дуч келган жойга истеъмолимиздан чиққан чиқиндини улоқтиришимиздан бошланади, аслида. Кичик эътиборсизлик, катта муаммоларга дебоча бўлади.
Халқ орасида экологик маданиятни шакллантирсаккина, келиб чиқиши мумкин бўлган муаммоларнинг олдини олган бўламиз.
Бугун Бойсун туманининг асосий йўл қисмлари атрофида туман ҳокими Баҳодир Шукуровнинг ташаббуси билан Ёшлар ишлари агентлиги ходимлари ва ёшлар етакчилари иштирокида "Йўлимиз тозалиги учун" шиори остида "Чиқинди йиғиш марафони" ўтказилди.
Ушбу марафонда туман ёшларининг 170 нафари иштирок этдилар. Ёшлар акция доирасида ташкил этилган марафонда ҳудуддаги чиқиндиларни йиғиб, атроф-муҳит тозалигига ўз ҳиссасини қўшди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025