Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
11-октябр - Халқаро қизлар куни
Тадбирлар / 2024-10-11

 Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеясининг 2011-йил 19-декабрдаги резолюсиясига асосан 11-октябр “Халқаро қизлар куни” деб эълон қилинган.

 Шу муносабат билан Бойсун туманидаги Маданият марказида “Сенинг ташаббусинг - сенинг келажагинг учун” шиори остида қизлар форуми ўтказилди.

 Байрам муносабати билан туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи И.Яхшиева, туман бош отинойиси М.Рамазонова, “Бошработ” маҳалласининг Оқила аёллар ҳаракати раиси Д.Абдуназаровалар туманнинг барча қизларини самимий муборакбод этдилар.

 Тадбир давомида  халқаро ва республика миқёсида фан  олимпиадалари, маданият, спорт ва жамоатчилик йўналишларида ғолибликни қўлга киритган  иқтидорли қизлар  туман Оила ва хотин-қизлар бўлимининг ташаккурномалари билан тақдирландилар.

 Шунингдек, туман маданият бўлими томонидан саҳналаштирилган куй қўшиқлар, спортчи қизлар чиқиши ҳамда миллий либослар кўргазмаси намойиш этилиб, тадбирга кўтаринки кайфият улашилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 18 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?