Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилат
Ҳар йили октябр ойининг биринчи ҳафтаси “Кексалар ҳафталиги” сифатида кенг нишонлаш белгиланган бўлиб, “Кексаларга ҳурмат – ёшларга ибрат” ғояси асосида туманимизда қатор маънавий, маърифий, маданий тадбирлар ўтказилмоқда.
Бугун Бойсун туман Ариқ-усти маҳалласида идора ва ташкилотларда узоқ йиллар ишлаб нафақага чиққан фаол отахон-онахонлар билан бир пиёла чой устида суҳбат қилиш учун дастурхон ёзилиб ош тортилди.
Тадбирда “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Э. Тошбоев, Ариқ-усти маҳалла фуқаролар йиғини раиси Тўлқин Мртазоев, нуроний отахон-онахонларимиз мамлакат раҳбарининг кекса авлод вакилларига эътиборидан ниҳоятда хурсанд, миннатдор эканликларини билдириб, шу кунларга етказганига шукроналар айтиб, мамлакат тинчлиги, эл фаровонлиги, саломатлиги учун дуога қўл очдилар.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025