Бойсун туман "Баркамол авлод" болалар мактабида “Очиқ эшиклар куни” тадбири бўлиб ўтди.
Ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда мактабдан ташқари таълимни юқори босқичга олиб чиқиш “Баркамол авлод” болалар мактабларининг энг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.
Шу муносабат билан Бойсун туман “Баркамол авлод” болалар мактаби томонидан "Бир бўлсак-ягона халқмиз,бирлашсак ватанмиз" шиори остида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди.
Тадбирда Республика маънавият ва маърифат маркази Бойсун туман бўлинмаси раҳбари,туман халқ таълими бўлими маъсул ходимлари, тўгарак раҳбарлари,тўгарак аъзолари ҳамда ота-оналар иштирок этишди.
Тўгарак аъзоларининг маҳоратлари билан тайёрланган ижодий ишлар кўргазмаси намойиш этилди. Кўргазма доирасида контсерт дастури ҳам ташкил этилиб, барчага қувноқ кайфият улашилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025