Бойсун туманида “Ёш гвардиячилар” ихтисослаштирилган синфи ташкил этилди
Бугун Бойсун туманидаги 47-сонли умумтаълим мактабида “Ёш гвардиячилар” ихтисослаштирилган синфи ташкил этилиб, ўқувчиларнинг тантанали “Ваъда” бериш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Миллий Гвардия Сурхандарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи ўринбосари - Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи подполковник Жабборов Мақсуд Абдувойитович, Миллий Гвардиянинг Бойсун тумани бўлинмаси, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими, туман Ички ишлар бўлими ходимлари ва ота-оналар иштирок этишди.
Тадбир давомида янги ташкил этилган “Ёш гвардиячилар” ихтисослаштирилган синфи ўқувчилари Ватанга содиқ фарзандлар бўлишга қасамёд қилишди.
Тадбир иштирокчилари ва меҳмонлар уларни қарсаклар билан олқишлади. Миллий Гвардия Сурхандарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи ўринбосари - Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи подполковник Жабборов Мақсуд Абдувойитович томонидан ёш гвардиячиларга Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси байроғи тантанали равишда топширилди.
Эгнида ҳарбий либосни кийиб, ҳаяжон билан тантанали “Ваъда” бериш маросимида иштирок этаётган ўқувчилар келажакда юқори марраларни қўлга киритиб, Темурбеклар мактаблари ҳамда олий ва олий ҳарбий ўқув юртларининг курсант ва талабалари бўлишларига ишонамиз.
Шунингдек, тадбир иштирокчилари мактабда ташкил этилган “Ёш гвардиячилар” ихтисослаштирилган синфи ўқувчилари билан самимий суҳбатлашиб, уларга келгуси ўқишларида омад тиладилар. Бўлғуси гвардиячилар нафақат ҳарбий билимларни, балки мактабда ҳам барча умумталим фанларини яхши ўзлаштириши лозимлигини билдириб, зарур тавсилар беришди.
Киндик қонимиз томган она Ватанга бўлган муҳаббат қалбимизга болаликдан сингдирилар экан, фарзандларимиз юртга садоқатли, ватанпарвар инсонлар бўлиб улғайишига ишонамиз. Янги ташкил этилаётган “Ёш гвардиячилар” ихтисослаштирилган синфи ҳам айни мақсадларимизга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025