Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Инсон хотира билан тирик, қадр билан улуғ
Тадбирлар / 2021-05-06

9 май –“Хотира ва қадрлаш куни” мамлакатимизда умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланади. Инсон хотира билан тирик, қадр билан улуғ. Ўтганларни, уларнинг хайрли ишларини, жасоратини ёдга олмоқ, эъзозламоқ халқимизга хос эзгу фазилатлардандир. Бинобарин, хотира бу – унутмаслик, деганидир. Соҳибқирон Амир Темур ҳам сўзини “Бизким...” дея ўз Ватанини, халқини, аждодларимиз ҳурматини бажо этиш билан бошлаган. Ўз навбатида, Мирзо Улуғбек ҳам, шоир ва саркарда Бобур ҳам, шоирлар султони Алишер Навоий ҳам аждодлар руҳига муносиб, буюк ишларнинг давомчиси бўлишга интилганлар.

Бугун тумандаги 5-умумтаълим мактаби раҳбарияти, ўқитувчилари ҳамда фаол ўқувчилари томонидан ҳозирда нафақада бўлган кексалик гаштини сураётган, невара-чеваралар ардоғида тинч-тотув яшаб келаётган, умрини таълим-тарбияга бағишлаган бир гуруҳ ўқитувчилар ҳолидан хабар олинди.

Зеро 9 майни Хотира ва Қадрлаш куни тарзида умумхалқ байрами сифатида нишонлаб келаётганимиз замирида ҳам айнан ана шу эзгу мақсадлар ётибди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 32 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?