Вилоятнинг барча ҳудудларида бўлгани каби бугун Бойсун туманидаги мактабларда ҳам янги ўқув йили ўзгача кайфиятда муносиб қарши олинди.
Хусусан, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Бойсун туманидаги 39-сонли мактабда ўтказилган тадбирда иштирок этиб, ўқитувчи ва мураббийлар, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарини “Билимлар куни” – янги ўқув йилининг бошланиши билан, барчани мустақиллигимизнинг ўттиз уч йиллиги шодиёналари билан муборакбод этди.
Шунингдек, мактаб остонасига илк қадам қўйган 94 нафар 1-синф ўқувчиларига “Президент совғаси”ни тантанали топширди.
“Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида ташкил этилган тадбирларда сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирок этиб, янги ўқув йилида таълим жонкуярларига янгидан-янги муваффақиятлар тилашди.
Маълумот ўрнида, Бойсун туманида 59 та умумтаълим мактаблари ва 1 та ихтисослаштирилган мактабда жами 24921 нафар ўқувчи ёшлар таҳсил олишмоқда. Шунингдек, 1-синф ўқувчилари эса 2515 нафарни ташкил этмоқда.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025