Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Маҳалланинг 42 нафар мактаб битирувчиларидан 32 нафари талаба бўлди
Тадбирлар / 2024-08-28

Маҳалланинг 42 нафар мактаб битирувчиларидан 32 нафари талаба бўлди

Бойсун туманидаги Газа маҳалласининг 2023-2024-ўқув йилидаги жами 42 нафар жумладан, 6-47-сон умумтаълим мактабларида таҳсил олган 32 нафар битирувчилари олий таълим муассасаларига ўқишга кириш шарафига муяссар бўлдилар.

Бугун Бойсун тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Баҳодир Шукуров, Газа маҳалласи “маҳалла еттилиги”, нуронийлар, ота-оналар иштирокида талаба бўлган ёшлар билан учрашиб, қувончларига шерик бўлишди. Шунинг билан бирга ўзининг аъло ўқишлари ва наъмунали ҳулқига эга бўлган бир қатор ёшлар туман ҳокимининг ташаккурномаси билан тақдирландилар.

Шунингдек, ушбу ёшлардан ибрат олиш мақсадида маҳалланинг бошланғич синф ўқувчиларига мактаб ўқув-қуроллари тарқатилди.

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 10 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?