Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
"Устозлар миллий форуми" ўтказилди
Тадбирлар / 2024-08-23

Бойсун туманида III  "Устозлар миллий форуми" ўтказилди

 Миллий форумда Бойсун тумани ҳокими Баҳодир Шукуров иштирок этиб, тадбирда жам бўлган 200 нафар муаллимлар орқали туманимиздаги барча педагогларни мустақиллигимизнинг ўттиз уч йиллик байрами ҳамда “Билимлар куни” билан табриклади.

 Шунингдек, тизимда сўнгги йилларда олиб борилган кенг кўламли ишлар ҳақида тўхталиб, тумандаги 59 та мактабда 24 336 нафар ўқувчиларга 2 574 нафар ўқитувчи ва мураббийлар таълим-тарбия бериб келаётгани ҳамда уларнинг 604 нафари биринчи ва олий тоифали ўқитувчилар эканлиги, бу кўрсаткич сўнгги икки йилда қарийб уч баробарга ошганлигини таъкидлади.

 Тадбирда таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган, таълим тизимини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган, фаол, ташаббускор ва изланувчан, муносиб натижаларга эришаётган 43 нафар педагоглар, муаллим ва мураббийларимиз туман ҳокимининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 29 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?