Бугун Бойсун тумани ҳокими А.Жўраев, туман прокурори М.Хайитов, туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари ҳамда мутассади ташкилот раҳбарлари иштирокида туман ҳокимлиги биносида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.
Фуқаролар томонидан иш билан таъминлаш, кредит олишда амалий ёрдам, тиббиёт бирлашмаси томонидан ёрдам кўрсатилиши, уй жой қуриш, томорқа ерларидаги муаммолар ҳақида билдирилган мурожаатлар шу жойнинг ўзида тегишли тартибда ўрганилди.
Томорқа ер ҳамда таъмир қилиниши лозим бўлган уйларни жойига чиқиб ўрганилиши юзасидан чоралар белгиланди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025