Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
ҲАР БИР ЎҚУВЧИ ЎЗИ СЕВГАН КАСБИНИ ЭГАСИ БЎЛИШИ ЛОЗИМ
Тадбирлар / 2021-05-03

Бугун Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Ҳамидович Тошқулов Бойсун туманидаги касб-ҳунар мактаблари фаолияти билан яқиндан танишди.

А.Тошқулов Бойсун туманидаги 1-сонли касб-ҳунар мактабининг ўқитувчилари билан учрашиб, самимий суҳбати давомида ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, таълим сифатининг замон талабига жавоб бериши, ахборот технологияларидан кенг фойдаланиши ҳамда ушбу таълим масканини республикада алоҳида ўрнак бўла оладиган муассаса бўлишини ўз сўзида таъкидлаб ўтди. 

Шунингдек 2-сонли касб-ҳунар мактабида тумандаги касб-ҳунар мактаби ўқитувчилари билан учрашиб, бугунги кунда Бойсун туманида касбга ўргатиш тизимида олиб борилаётган ютуқлар, камчиликлар, педагог кадрларнинг салоҳияти ҳақида фикр алмашинилди.

Ҳар бир ўқувчи ўзи севган касбни эгаси бўлиши лозим ва бунинг учун биз етарлича шарт-шароит яратиб беришимиз лозим дейди А.Тошқулов. 

Учрашув давомида ўқитувчилар томонидан билдирилган фикр мулоҳазалар, таклифлар инобаатга олиниб, тез фурсатларда чоралар белгиланиши юзасидан тегишлилиги бўйича мутассадиларга кўрсатмалар берилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 12 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?