Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Ўзбек тожик азалий дўстлиги абадий бўлсин!
Тадбирлар / 2024-07-29

30-июл "Халқлар дўстлиги куни" муносабати билан Бойсун туман Маданият марказида Бойсун тожик миллий маърифат ва санъат маркази ташаббуси билан, туман ҳокимлиги, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими, туман маданият бўлими, Нуронийлар жамғармаси Бойсун туман бўлими, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамкорлигида "Тилдошликдан  дилдошлик афзал" ҳамда "Ўзбек тожик азалий дўстлиги абадий бўлсин" мавзусидаги дўстлик кечаси бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Ж.Тўраев, туман ҳокими Б.Шукуров, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги ННТ қўллаб-қувватлаш жамоат фонди директори Н.Жуммаев, Олий мажлис қонунчилик палатаси депутати ва туман Кенгаши депутатлари, мутасадди ташкилотлар вакиллари, икки тилда ижод қиладиган ижодкорлар, тумандаги ташкилот ва муассаса ходимлари иштирток этишди.

Тадбир давомида Тожикистон Халқ артисти бойсунлик ижодкор Хайрулло Насриддинов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сайёра Қосимова ҳамда туман маданият бўлими ходимлари иштирокида дўстлик ҳақидаги куй-қўшиқлар янгради.

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 19 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?