Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИДАГИ ЯНГИ ЎЗГАРТИШЛАР ТАНИШТИРИЛДИ
Тадбирлар / 2021-03-16

Бугун Бойсун туман адлия бўлими томонидан “Қонун ҳужжатларини ижрочиларга етказиш ҳамда уларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида тушунтириш бўйича суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда бошқа алоқадор ташкилотлар билан 2021 йилга мўлжалланган “Йўл харитаси”нинг 3-бандига асосан туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими билан бирга тумандаги 39-сонли умумий ўрта таълим мактабида давра суҳбати ташкил этилди.

 

 

 

Ушбу тадбир давомида иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сон “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 февралдаги ЎРҚ-673-сон “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-порецессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгариш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонунлари мазмун-моҳияти ҳақида таништириб ўтилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 15 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?