Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
“Саломатлик” мобил карвони
Тадбирлар / 2024-07-10

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси ва унинг  туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан, маҳаллалардаги ижтимоий ходимлар иштирокида фуқаролар муаммолари ўрганилганда, бугунгача дори-дармонга муҳтож 87 та оила  аниқланган.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси, Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Сурхондарё вилоят ҳокимлиги, туман тиббиёт бирлашмаси, Халқ депутатлари Бойсун тумани Кенгаши депутатлари, “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди ва УНИCЕФ ҳамкорлигида ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар ва болалар,  ногиронлиги бо'лган фуқаролар учун бепул тиббий кўрик ташкил этилиб, уларга тиббий маслаҳатлар ҳамда даволанишлари учун йўлланмалар берилди.  Шунингдек, 37 хилдаги дори-дармонлар тарқатилди.

Аҳолининг ижтимоий ҳолатини яхшилаш мақсадида,тумандаги "Бошработ"  маҳалласидаги 10-сонли болалар боғчасида таълим олаётган болалар учун ўқув қуроллари ҳамда аҳолига  озиқ-овқат тўплами ва  туман тиббиёт бирлашмасига аҳолининг репродуктив саломатлигини яхшилаш борасида ҳар бир хонадонда соғлом муҳитни яхшилаш мақсадида юрак қон-томир, ички ҳамда  эндокрин касалликларига чалинган фуқароларга дори-дармонлар етказиб берилмоқда.

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 9 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?