Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Қадриятлар бешигисан маҳаллам
Тадбирлар / 2024-07-05

Ўзбек маҳалласи, инсоният яралибдики унинг маънавий юксалишига бешик бўлган, тарихи бир неча минг йиллик тарихга бориб тақаладиган, дунёнинг барча тараққиёт босқичларига гувоҳ бўлган, бағрида ҳам олис ўтмиш, ҳам бугунги тамаддун жараёнларини намоён этувчи бир маскандир.

Ўзбек оиласи ўзида қадимий маънавий қадрият ва анъаналаримизни, удум ва расм-русумларимизни, маънавий, маданий меросимизни сақлаб келган ва келмоқда. Шарқ халқлари ўзлигини англаш учун ўз миллий қадриятлари ва миллий маданиятини асраб-авайлабгина юксак маънавиятга эга бўлади. Ўзбек халқида ўз қадриятлари ва ўзига хос маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришда оила етакчи ҳисобланади. Оила ҳар бир фарзанд қалбида энг покиза туйғулар шаклланишида муҳим рол ўйнайди.

Бугун Бойсун туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда туман Маънавият маърифат бўлими ҳамкорлигида “Қадриятлар бешигисан маҳаллам”  мавзусида миллий, маърифий, маданий, тадбир ўтказилди.

Тадбирда 3-сектор маҳаллаларидаги иқтидорли қизлар иштирок этиб, ҳалқимизнинг умри боқий анъаналарини ўзида мужассам этган миллий урф-одатларимиздан: саломлашиш, никоҳ, тўй қилиш, фарзандни тарбиялаш, ота-онани ҳурмат қилиш, саломатликни сақлаш, илм олиш, кийим кийиш, нонни эъзозлаш, касбу-корлик, меҳмон кутиш, савдо-сотиқ қилиш, миллий байрамларни ўтказиш, табиатни муҳофаза қилиш кабиларнинг ҳар бири буюк бири ибрат мактаби эканлиги ҳақида саҳна кўринишлари ва белгиланган шартлар асосида иштирок этдилар.

Тадбир якунида иштирокчиларга туман Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 9 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?