Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
ҲАР КУНИМИЗ ЯХШИЛИК-У, БАЙРАМ БЎЛСИН!
Тадбирлар / 2021-03-15

ҲАР КУНИМИЗ ЯХШИЛИК-У, БАЙРАМ БЎЛСИН!

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Сурхондарё вилоятида уюшмаган аҳоли ва ёшлар иштирокида “Ҳар кунимиз яхшилик-у, байрам бўлсин!” шиори остида маданият ойлигини ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида вилоят маданият бошқармасининг режа жадвали асосида туман маданият бўлими томошабинлар залида  “Ҳар кунимиз яхшилик-у, байрам бўлсин!” шиори остида тадбир ўтказилди.

Ушбу тадбирдан асосий мақсад 2021 йилда ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш асосида тумандаги ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда тўгарак ва жамоаларга қизиқтириб боришдан иборат.

Шунингдек тадбирда “Бойсун” фольклор этнографик халқ ансамбли, “Шалола” ашула ва рақс халқ ансамбли, Ифтихор ёшлар жамоаси, 6-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари, 33-сонли мактабнинг “Ашула ва рақс” тўгараги аъзолари, 32-сонли мактабнинг истеъдодли ёш ҳаваскор бахшилари ўз дастурлари билан фаол иштирок этишди.

Тадбир давомида ёш ҳаваскор, истеъдодли ёшларимиз томонидан ижро этилган рақслар ва қўшиқлар тадбирга ташриф буюрган томошабинларнинг кайфиятига кўтаринкилик бағишлади.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?