Бойсун туманида “Ёшлар куни” кенг нишонланди
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан 30 июн – “Ёшлар куни” этиб белгиланган. Ушбу сана ёшлар учун кенг имкониятлар мамлакати – Янги Ўзбекистонда ҳар йили кенг шодиёналар билан нишонланади. Куни-кеча Бойсун туманида сана муносабати билан катта байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокими Баҳодир Шукуров иштирок этиб, Президентимизнинг Ўзбекистон ёшларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди. Сана муносабати билан бир қатор тадбирлар ва мусобақалар ўтказилиб, ғолиб бўлган ёшларга туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарларининг қимматбаҳо совғалари, медаллар, ҳамда дипломлари топширилди.
Ёшлар, уларнинг ота-оналари, мураббийлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида ўтказилган тадбирда санъаткорларнинг чиқишлари ёшларга ҳақиқий байрамона кайфият улашди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025